1 июньдан бошлаб қишлоқ хўжалиги экспортига қўйилган чекловлар олинади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Сапархан Омаров қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишга қўйилган чекловларни бекор қилиш тўғрисидаги буйруқни имзолади, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишдаги барча чекловлар олиб ташланади. Экспорт чекловларини бекор қилиш тўғрисидаги янги буйруқ 2020 йил 1 июньдан кучга киради», - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда фавқулодда ҳолат эълон қилинганлиги ва Президентнинг ички бозорда ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларининг танқислигини олдини олиш тўғрисидаги буйруғи туфайли Қишлоқ хўжалиги вазирлиги озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун қишлоқ хўжалиги экспортини вақтинча тўхтатиб қўйган ва янги маҳсулотлар йиғиб олинмагунча етарли захираларни сақлаб қолиш тартибини жорий этганди.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов
Сўнгги хабарлар