Алмати кўчаларига 93та ақлли светофор қўйилади

None
None
ALMATY. Kazinform – Алмати шаҳри ҳокимлиги ҚР «Алмати шаҳрининг алоҳида статуси тўғрисида»ги Қонуни доирасида йўл ҳаракатини автоматик бошқариш тизимини жорий қилиш ва фойдаланишнинг янги қоидаларини ишлаб чиқмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ушбу қоидалар шаҳарнинг светофор тизимини модернизация қилиш имконини беради. Бу йил 93та светофор интеллектуал тизим орқали ёнадиган бўлади. Ушбу лойиҳа шаҳар аҳолиси ва мутаҳассислар фикрини ҳамда халқаро тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда ҳокимлик ташаббуси билан амалга оширилмоқда.

«Бу йил 93та интеллектуал светофор қўйилади. Қолганларини 2022 йил охиригача ўрнатиш режалаштирилган», — деди Алмати шаҳар мобиль бошқарма бошлиғи ўринбосари Қанат Байғониров.



«Ақлли» светофорлар йўлларда ҳаракатни ўзи тартибга солади, у ҳайдовчилар учун қулай вақт оралиғини (20 ёки 30 секунд) тахмин қила олади.

Қанат Байғониров светофорлар интеллектуал тизимининг йўллардаги автомобиль сонини автоматик тарзда санаб чиқиб, транспорт воситалари тезлигини ҳам аниқлай олишини маълум қилди.



Натижада «ақлли» светофорлар «яшил коридор» қуради ва ҳаракат потенциалига устунлик яратиб беради. Бу борада ҳаракатнинг катта оқимига устунлик берилади, бундан ташқари жамоат транспорти ҳаракати ҳам ҳисобга олинади.

Ушбу ақлли светофорлар шаҳар кўчаларида тирбандликни камайтириш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда жуд қўл келиши кутилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар