Айрим ҳудудларда шторм ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ҳаво ўзгариши туфайли Нур-Султан шаҳри ва Шимолий Қозоғистон вилоятида шторм ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform Қазгидрометга ҳавола қилиб.

12 декабрда Нур-Султан шаҳрида қалин туман сақланади.

Шимолий Қозоғистон вилоятида кундуз қор ёғади. Айрим ҳудудларда бўрон бўлиб, туман қоплайди. Йўллар яхмалак бўлиши мумкин.

Жануби-ғарбий шамол шимоли-ғарбий шамол билан ўрин алмашади. Шамол тезлиги баъзи жойларда 15-20 м/секундгача етиши мумкин.

12 декабрь куни Петропавл шаҳрида ҳам туман қоплайди. Кундуз қор ёғиб, бўрон бўлади, йўллар яхмалак бўлади. Жануби-ғарбий шамол шимоли-ғарбий шамол билан ўрин алмашади. Шамол тезлиги баъзи жойларда 15-20 м/секундгача етиши мумкин.

Сўнгги хабарлар