Бош вазир АҚШда рақамли технологиялар соҳасидаги глобал компаниялар раҳбарлари билан учрашди

None
None
VASHINGTON. Kazinform - ҚР Бош вазири Асқар Мамин АҚШга ташрифи чоғида Сан-Франциско шаҳрига бориб, рақамли технологиялар, венчур молиялаштириш ва энергетика соҳасидаги жаҳондаги етакчи компаниялар мутасаддилари билан учрашувлар ўтказди, деб хабар беради Kazinform primeminister.kz сайтига ҳавола қилиб.

Ҳукумат раҳбари Жаҳон иқтисодий форуми «Тўртинчи саноат революцияси марказининг» раҳбарияти билан учрашиб, ЖИФ бошқарувчи директори Р.Саманс билан инновацион технологияларни тартибга солиш соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилди.

Учрашув якуниларига кўра, «Тўртинчи саноат революцияси маркази» ва «Астана» Халқаро молия маркази (АХММ) ўртасида Буюмлар интернетини (IoT) ривожлантиришда стратегик ҳамкорлик ҳақида ҳужжат имзоланди.

А.Мамин «500 Startups» венчур гуруҳи раҳбари К.Цай билан музокаралар олиб борди. Шунинг натижасида Қозоғистон «QazTechVentures» АЖ миллий тараққиёт институтини «500 Startups» V Глобал жамғармасига киритиш ҳақида келишув имзоланди.

А.Маминнинг «Bright Sphere Investment Group» (BSIG) инвестицион гуруҳининг молия директори С.Ран билан олиб борган музокаралари натижасида Қозоғистон тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси (KIDF) ва BSIG ўртасида 2020 йилда Қозоғистон ҳудудида инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш учун бирлашган жамғарма ташқил қилиш ҳақида меморандум имзоланди.

Маълумот учун: BSIG – жаҳондаги етакчи инвестицион гуруҳ бўлиб, унинг бошқарувида 200 млрд АҚШ долларидан зиёд маблағ айланади. 7 бошқарувчи компания орқали 30та мамлакатда лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда, бутун дунёда 20та офиси ва 850та институционал ва йирик корпоратив клиентлари бор.

Қозоғистонда инновацион экосистемани, венчур капитал ва стартап лойиҳаларини ривожлантириш масалалари А.Маминнинг «Plug and Play» компанияси раҳбарияти билан олиб борган музокаралари чоғида муҳокама қилинди.

Ҳукумат раҳбари «Tesla» компаниясига ташриф буюриб, унинг заводлари билан танишди, компания билан учрашувда Қозоғистонда ёқилғи қуйиш станциялари тармоғини кенгайтириш ва электромобиллар учун сервис марказларини очиш масалаларини муҳокама қилди.

А.Мамин, шунингдек, «C3.ai» компанияси бош ижрочи директори Т.Сибел, «Cisco» трансмиллий компанияси президенти Г.Дидрих, «Chevron» корпорацияси ижрочи вице-президенти Д.Джонсон, «ValvTechnologies» компанияси президенти К.Хант, «Qwasar» компаниясига асос солган К.Ямгнане, «One Web» компанияси бош ижрочи директори А.Штекель билан музокаралар олиб борди. Музокаралар якунида АХММ Бошқарувчиси Қ.Келимбетов ва «One Web» раҳбари А.Штекель бирлашган лойиҳаларни янада ривожлантириш ҳақида ҳужжатларни имзолади.

Сўнгги хабарлар