Бу йил Қозоғистонда энг кўп сотилган авто қайси

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2019 йилнинг январь-ноябрь ойларида Қозоғистонда расмий дилерлар 63 404 автомобиль сотган. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан 20,8 фоиз кўпдир, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қазавтоўндирис» Қозоғистон автомобиль соҳаси корхоналари иттифоқининг маълум қилишича, ушбу давр мобайнида қозоғистонликлар янги енгил авто сотиб олиш учун жами 588,8 млрд танга сарфлаган. Бу 2018 йилгидан 31,1 фоиз ортиқ демакдир. Шу йилнинг ноябрь ойининг ўзидагина 66,4 млрд тангалик 7 373 транспорт воситаси сотилган.

2019 йил 11 ойида Қозоғистон автозаводларида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни 36 726 одам танлаган, сотилган автоларнинг 26 678таси чет элда йиғилган.

«11 ой якунига кўра Қозоғистонда энг талаб юқори брендлар рейтингида Lada биринчи ўринда турибди. У республика бўйича 13 671 автомобиль сотган. Ундан кейинги ўринда 13 105 машина сотган Hyundai турибди. Учинчи ўринни 13 031 автомобиль сотган Toyota эгаллади. Шунингдек, кучли бешликка KIA (3 192) ва Ravon (2 899) киради. ТОР-10 рўйхати эса Renault (2 383), GAZ (2 239), Nissan (2 145), UAZ (1 735 ) ва Volkswagen (1 605) маркаларидан ташкил топган», - дея маълум қилди «Қазавтоўндирис».

Ҳудудлдар кесими бўйича, янги авто сотиб олиш борасида Алмати шаҳри аҳолиси (16 981 автомобиль) биринчи ўринни ҳеч кимга бермей келмоқда. Ундан кейинги ўринларда Нур-Султан (12 447), Чимкент (4 998), Атырау (4 048), Қарағанди (3 883), Қостанай (3 648), Орал (2 713), Ўскемен (2 564), Павлодар (2 286) ва Ақтау (2 266) шаҳарлари турибди.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар