Бугун – Алаш Ўрда Ҳукумати ташкил этилган кун

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун, 12 декабрь – Алаш Ўрда Ҳукумати ташкил этилган кун. 1917 йил 12 декабрда Оренбург шаҳрида бўлиб ўтган 2-чи умумқозоқ съездида Алаш Ўрда Ҳукуматининг ташкил этилгани расман эълон қилинган.

Оренбург шаҳридаги Иккинчи умумқозоқ съезди 5-13 декабрь кунлари оралиғида бўлиб ўтган. Унда биринчи бўлиб Алихан Бўкейханов нутқ сўзлади. Унинг маърузасида тўғрисида қабул қилинган қарорга асосан қозоқ автономияси, милиция (ясовул) ва Миллат кенгаши масалаларини кўриб чиқувчи етти кишилик комиссия таъсис этилади. Комиссия номидан Халел Ғаббасов автономия, милиция ва Миллат кенгаши ҳақида нутқ сўзлади.

Миллий автономия ҳукуматининг халқ милициясы, Қозоқ автономиясини таъсис этиш тўғрисида нутқ сўзлаган Халел Ғаббасов: «Агар ҳамма ўз ғамини ўйлаб, одамлар бир-бирига бўйсунмаса, фуқаролар уруши бошланиб кетиши мумкин. Анархия тўлқини давлатнинг барча ҳудудини қамраб олади. Ҳозирнинг ўзида катта шаҳарлардан тортиб кичик овулларгача етиб борган. Бу одамларнинг ҳаётига, дунё-мулкига хавф туғдиради. Одамлар ҳимоясиз қолди. Қийин вазиятдан чиқишнинг биргина йўли бор, у ҳам бўлса қозоқ туманлари ва вилоятларида мустаҳкам давлат ўрнатиш. Шунинг учун халқ аскарини – халқ милициясини таъсис этиш лозим», - деди.

У автономия қуриш ишидаги Алихан Бўкейхановнинг ўрнига алоҳида эътибор қаратиб, янги автономияни «АЛАШ» деб номлашни таклиф қилди. Кўп ўтмай, 1917 йил 12 декабрида съезд делегатлари муваққат миллий кенгаш – Алаш Ўрдани таъсис қилди. Кўпчилик овоз бериши натижасида Алаш Ўрда Ҳукуматининг раиси сифатида Алихан Бўкейханов сайланди.

Шундан сўнг Алаш Ўрда автономияси ўз ишига киришби. 1917 йил 20 декабрида эса Алихан Бўкейханов Сибирь вилоят кенгашига телеграмма юбориб, «Алаш» автономияси ва «Алаш Ўрда» муваққат ҳукуматининг таъсис этилганини маълум қилди.

Умуман олганда, Алаш арбобларининг мақсади миллий мустақилликка эришиш, қозоқ жамиятини тубдан янгилаш, халқни замонавий ҳаёт тарзига ўргатиш эди. Алаш Ўрда автономиясининг давлат ғояси ҳар доим долзарб бўлиб келган ва унинг бугунги Мустақиллик байрами билан уйғунлик топгани тарихий ҳақиқатнинг мантиқий давомидир.

Муаллиф: Қанат Маметқазиўғли

Сўнгги хабарлар