Бугун Қозоғистоннинг кўплаб вилоятларида қалин туман сақланади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 11 декабрь куни республикамиз жанубида, ғарбида ва шимоли-шарқидан атмосфера фронталь қисмларнинг ўтиши туфайли ҳаво ўзгариб туради, деб хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДКга ҳавола қилиб.

Синоптикларнинг тахмин қилишича, айрим ҳудудларда қор, ёмғир ёғади, баъзи ҳудудларда қалин туман сақланиб, яхмалак бўлади, қаттиқ шамол эсади.

Жумладан, Ақмола ва Ақтўбе вилоятларининг баъзи жойларида туман тушади, йўллар яхмалак бўлади.

Қостанай, Шимолий Қозоғистон вилоятларида туман сақланади.

Алмати вилоятининг айрим жойларида тунда ва тонгда туман тушади, Жаланашкўл ҳудудида шамол тезлиги секундига 17-22 метрга етади.

Жамбил, Туркистон, Қизилўрда, Манғистау, Атирау, Павлодар, Қарағанди вилоятларининг алоҳида ҳудудларида туман тушиб, йўллар яхмалак бўлади.

Ғарбий Қозоғистон, Шарқий Қозоғистон вилоятларининг айрим жойларида қалин туман қоплаши эҳтимоли бор.

Сўнгги хабарлар