Чимкентда оммавий спортни ривожлантириш учун 2 млрд тенгедан ортиқ маблағ йўналтирилди

None
None
SHYMKENT. Кazinform - Чимкент шаҳри ҳокими журналистнинг «Ордабаси» футбол клубини қўллаб-қувватлаш учун ажратилган маблағни шаҳар ҳокими асосли деб ҳисоблайдими, деган саволига жавоб берди. Унинг сўзларига кўра, «Ордабаси» бу маблағни йирик мусобақаларда қатнашиш учун сарфлайди ва аренада ўзини муносиб кўрсатмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳукумат ҳар бир ҳудудга тенг миқдорда маблағ ажратиш бўйича кўрсатма берди. Шу боис клубимизга 1,2 млрд тенге ажратилди. «Ордабаси» футбол клуби катта мусобақаларда иштирок этиб, ўзини муносиб кўрсатмоқда. Оммавий спортни ривожлантиришга келсак, биргина жорий йилнинг ўзида шу мақсадда 2,3 млрд тенге маблағ йўналтирилди. Бу катта миқдор. Бунинг натижасида бугун 18 мингдан ортиқ бола спортнинг 18 тури бўйича тўгаракларга бепул қатнамоқда», — деди Чимкент ҳокими.

Мурат Айтенов вилоятда болалар спортини ривожлантириш мақсадида «Чимкент ёшлар лигаси» лойиҳаси амалга оширилаётганини таъкидлади. Ўтган йили лойиҳада 141 мактаб иштирок этди. Бу йил эса 151 та мактаб қизиқиш билдирган. Шундай қилиб, ҳудудда 6 минг нафардан ортиқ бола спорт билан шуғулланмоқда.

– Кўп жойларда болаларимизнинг спорт билан шуғулланиши учун имконият йўқ. Шу боис 115 та спорт майдончаси қурилди. Бу йил уларнинг сони 190 тага етади», — дея қўшимча қилди Мурат Айтенов.

Муаллиф: Арайлим Мурат


Сўнгги хабарлар