COVID-19: Европадаги вазият янада мураккаблашди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Франця Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги 24 соат ичида мамлакатда «касалланганлар сонининг мисли кўрилмаган даражада кўпайгани»ни маълум қилди. Кун давомида вирус юқтирганлар сони 1700 кишини ташкил қилди, дея хабар беради Kazinform Еuronewsга таяниб.

Барча курорт шаҳарларда ниқоб тақиш талаб этилади ва Париж мерияси шунга ўхшаш қарор қабул қилиши кераклиги айтилмоқда, чунки машҳур кварталлар ва Сена қирғоқлари аҳолиси ўртасида ижтимоий масофа сақланмаяпти.

Қўшни Испанияда ҳам худди шундай: икки ой олдин карантин бекор қилингандан бери касаллик юқтирганлар сони рекорд даражада кўпайди.

Ўтган ҳафта Британия Испаниядан қайтганларга мажбурий карантин жорий этди.

Шотландиянинг Абердин шаҳрида яшовчиларга ҳам икки ҳафта давомида карантин эълон қилинди.

Германияда касалланганлар жами сони 214 мингдан ошди. Федерал ҳукумат аҳвол чатоқ бўлган мамлакатлардан келган барча саёҳатчиларни мажбуран текшириш режимини жорий қилди.
Сўнгги хабарлар