Димаш АҚШ президентининг инаугурация маросимида қўшиқ куйлади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – АҚШ президенти Джо Байденнинг инаугурация ҳафталигининг очилишига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Маросимда Димаш Қудайберген «Самалтау» қозоқ халқ қўшиғини куйлади, деб хабар беради Kazinform мухбири dimashnews.com матбуот хизматига таяниб.

Анъанага кўра, тадбир Халқаро қардош шаҳарлар уюшмаси – Sister Cities International томонидан ташкил этилди.

Коронавирус пандемияси туфайли бу йилги тадбир онлайн тарзда ўтказилди.

Байрамда таниқли маърузачилар ва ижрочилар сўзга чиқдилар. Улар орасида губернатор Билл Анабутти, Джозефина Биверс, генерал-майор Армандо Кабада, конгрессмен Элеонора Холмс Нортон, майор Тим Келлер, сенатор Боб Менендез, АҚШ денгиз оркестри, Кэрол Робертсон Лопез ва бошқалар бор.

Димаш SCI вакилларига таклиф учун миннатдорчилик билдирди.


Муаллиф: Аян Бекенўғли


Сўнгги хабарлар