Эпидемиологик вазият яхшиланмоқда – ҚР ССВ

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда эпидемиологик вазият яхшиланмоқда. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугунги кунга келиб Қозоғистонда Covid-19нинг мусбат натижаси билан 292 250 бемор ва манфий натижаларга эга бўлган 51 890 бемор рўйхатга олинган. Эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасига кўра, мамлакат сўнгги 22 кун ичида «қизил» зонада. Бундан ташқари, 8 та ҳудуд «қизил» зонада. Туркистон ва Қостанай вилоятлари «яшил» зонада, қолган ҳудудлар «сариқ» зонада», - деди Алексей Цой.

Унга кўра, жорий йилнинг март ойи охирида эпидемиологик вазият ёмонлашди ва касалланиш даражаси 46% гача кўтарилди.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар