Хитойга даҳшатли бўрон яқинлашмоқда: 1,6 миллиондан ортиқ одам эвакуация қилинди

None
None
SHANGHAI.Kazinform - Хитой ҳукумати шарқий Чжэтцзян провинциясида Иньфа тропик бўрони туфайли 1,6 миллиондан ортиқ одамни эвакуация қилди, деб хабар беради Kazinform Global Times газетасига асосланиб.

Яқинлашаётган бўрон туфайли Хитойнинг Тараққиёт ва ислоҳотлар давлат комиссияси душанба куни темир йўл транспорти ва метро фаолиятини тўхтатишни маслаҳат берди. Шунингдек, маҳаллий ҳокимият органларига фавқулодда вазиятларни бартараф этишнинг биринчи даражали чораларини жорий этиш тавсия этилди.

Душанба куни маҳаллий вақт билан соат 09: 50да Чжзэцзян вилояти қирғоғига Иньфа бўрони етиб келди, деб хабар беради Хитой Марказий Метеорология Бошқармаси. Шамолнинг максимал кучи 10 балл. Метеорологларнинг фикрига кўра, даҳшатли бўрон Хитойнинг шарқидаги Шанхай, Чжэцзян, Чжзянсу ва бошқа ҳудудларга зарар етказиши мумкин.

Мутахассисларнинг тахмин қилишича, минтақада ёғингарчилик 29 июлгача давом этади. Чжэцзян ва Шанхай соҳилларида сайёҳлик муассасалари фаолияти тўхтатилди.

Сўнгги хабарлар