Интернетда Виктор Цой қўшиғига ишланган клип одамларни масофа сақлашга чорламоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Ўзингизни асранг, эҳтиёт бўлинг» клипи муаллифлари ниқоб кийишга, ижтимоий масофани сақлашга, яқинлар соғлиғига ғамхўрлик қилишга чақиради.

Виктор Цойнинг машҳур қўшиғига асосланган видео тезда ижтимоий тармоқларда тарқалди ва фойдаланувчилар муаллифларнинг ғоясини олқишламоқда.

Видео Қозоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цойнинг ниқоб кийиш ва ижтимоий масофани сақлаб туриш ҳақидаги чақириғи билан бошланади. Кейин тиббий ходимлар тасвирларни кўриш мумкин.

Бундан ташқари, видеода вазиятни барқарорлаштиришга ҳисса қўшаётган кўнгиллилар, полициячилар ва тиббий ходимларининг ишлари кўрсатилган.

Қўшиқ Питер Погодаев томонидан ижро этилган, сўзи Дауит Шайхисламов, Малик Хасенов, Алексей Маклай ва Санат Шапашов томонидан ёзилган.

Шундай қилиб, видео муаллифлари аҳолини ўзларига ва яқинларига ғамхўрлик қилишга, ниқоб кийишга, ижтимойи масофани сақлашга ва эҳтиёт бўлишга чақирди.

Видеони турли хил ижтимоий тармоқларда 1 миллион киши томоша қилган.



Сўнгги хабарлар