Қарағанди вилоятида 45та кўпфарзандли оилага уй берилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қарағанди вилояти Сатбаев шаҳрида 45та кўпфарзандли оилага «Нурли ер» дастури доирасида квартира берилди. Бахтли оила бошлиқларига уй калитларини шаҳар ҳокими Асқар Идрисов туҳфа қилди, деб хабар беради Kazinform вилоят ҳокимлигига ҳавола қилиб.

Кенжегул Ахметова — беш боланинг онаси. 2013 йилдан бери турар жой навбатида турган. Энди уларнинг уч хонали квартираси бор.

«Кўп йиллик орзуим ушалди. Неча йиллардан бери ижарада яшаб келдик. Энди ўз уйимиз бор. Биз каби оилаларга ёрдам қўлини чўзганларга рахматим чексиз», - дейди Кенжегул Ахметова.

Тўрт боланинг онаси Жайнагул Мұхаметжанова ҳам хурсандлигини яшира олмади.

«Бу йил бизга катта қувончлар олиб келди. 11 йил навбат кутдик. Болалаларни қувончида чек йўқ. Квартирамиз яхши, кенг ва иссиқ. Ҳаммага катта рахмат», - деди у.

Сатбаев шаҳрида «Бақытты отбасы» («Бахтли оила») дастури ҳам кенг қўлланилмоқда. Ушбу дастур орқали 19 одамга кам фоизли кредит бериладиган бўлди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, шаҳарда йил охирига қадар яна 4та кўп фарзандли оилага квартира берилади.

Сўнгги хабарлар