Қасим-Жомарт Тоқаев немис бизнеси учун эксклюзив шароитлар яратилишини айтди

None
None
BERLIN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Германияга расмий ташрифи доирасида Берлин Евроосиё клубининг 28-чи мажлисида иштирок этди. Ўз нутқида Президент немис бизнеси учун эксклюзив шароитлар яратилишини маълум қилди, деб хабар беради «Kazinform» ХАА махсус мухбири.

Берлиндаги AXICA конгресслар марказида бўлиб ўтган тадбирда ГФР ҳукумати юқори лавозимли ходимлари, экспертлар, журналистлар ва 250дан зиёд Германия бизнеси вакиллари қатнашди.

«Сўнгги уч йилда жаҳон геосиёсий, геоиқтисодий сиёсатида катта ўзгаришлар рўй берди. Санкциялар ва савдо чекловлари дипломатиянинг дастурли воситаларинг ўрнини эгалламоқда. Савдога ҳар куни янги тўсиқлар пайдо бўлмоқда», - деди Давлатимиз раҳбари.

Қозоғистон Президенти юртимиз Европа мамлакатлари ва халқаро ҳамжамият билан доимий конструктив ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш учун очиқлигини айтиб ўтди.

«Биз Хитой ва Европа иттифоқи ўртасидаги жами савдонинг 10%и Қозоғистон орқали ўтишини режалаштирмоқдамиз. Мамлакатимиз транспорт ва транзит салоҳиятини тўлалигича фойдаланишга тайёрмиз ва уни биргаликда амалга оширишга сизларни таклиф қиламиз», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Қозоғистон Президенти немис инвесторлари эътиборини қишлоқ хўжалигига қаратиб, Германия компанияларини «Астана» Халқаро молия марказида фаол иштирок этишга чақирди.

Қасим-Жомарт Тоқаев германиялик бизнесменларни «борича имтиёзлар, жумладан махсус иқтисодий ҳудудларда божсиз режим, тезкор равишда ер участкаларини бериш, тегишли инфратузилмалар яратилиши» каби имкониятлар берилишига ишонтирди.

Бош вазир ўринбосари Роман Скляр Қозоғистон-Германия иқтисодий ва савдо алоқаларига маъсул сифатида тайинланди.

«Kazakh Invest ва Қозоғистоннинг тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармасига махсус немис бўлимларини очишни топшираман. Улар бевосита несми инвесторлари билан ишлашади», - деди Давлатимиз раҳбари.

«Байтерек» Миллий бошқарув холдинги ва Қозоғистон тараққиёт банкига немис бизнесига ёрдам кўрсатиш лозимлиги айтилди.

Эслатиб ўтамиз, Берлин Евроосиё клуби 2012 йил Елбасы Нурсултон Назарбоевнинг Евроосиё ғояси ва «Европага йўл» давлат дастурини амалга ошириш доирасида ташқил қилинган.

Муаллиф: Тимур Дуйсекеев

Фото: Ақорда матбуот хизмати

Сўнгги хабарлар