Коронавирус: Қозоғистон 1 миллион бемор учун дори-дармонлар сотиб олди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги амбулатория шароитида даволанаётган беморлар учун КВИ диагностикаси ва даволаш протоколига яна бешта дори-дармонларни киритилишини тасдиқлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Хавфсизлик ёстиғи»ни яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. 100 минг беморни даволаш учун 24 миллиард тенгега икки ойга етарли 50 хил дори зудлик билан сотиб олинади. Бу иккинчи тўлқин учун «хавфсизлик ёстиғи»ни таъминлайди « , - деди « СК-Фармация « МЧЖ бошқаруви раиси Ерхат Есқалиев.

У шунингдек, коронавирус билан касалланган, аҳволи енгил ва ўртача бўлган беморларни даволаш учун протоколга бешта янги дори киритилганини маълум қилди.

«Энди сотиб олиш жараёни якунланмоқда. Биз 10 августгача етказиб беришни бошлаймиз. Улар 8,6 миллиард тенгега сотиб олинган. Бу маблағ 1 миллион беморни (Соғлиқни сақлаш вазирлиги прогнозига кўра) дори билан таъминлаш учун етарли», - деди Ерхан Есқалиев.

Муаллиф: Зарина Қаҳарман
Сўнгги хабарлар