Коронавирус: Қозоғистонда 10та ҳудуд «қизил» зонада

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қизилўрда ва Манғистау вилоятлари «сариқ» зонадан «қизил» зонага, Шимолий Қозоғистон вилояти «сариқ» зонадан «яшил» зонага ўтди, деб хабар беради Kazinform.

ҚР Ҳукумати ҳузуридаги Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг Telegram канали 21 апрелдаги мамлакат ҳудудларида эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасини эълон қилди.

«Қизил» зонада: Нур-Султан, Алмати, Чимкент шаҳарлари, Ақмола, Атирау, Ақтўбе, Ғарбий Қозоғистон, Қарағанди, Қизилўрда, Манғистау вилоятлари.

«Сариқ» зонада: Алмати, Шарқий Қозоғистон, Жамбил ва Павлодар вилоятлари.

«Яшил» зонада: Қостанай, Туркистон ва Шимолий Қозоғистон вилоятлари.


Сўнгги хабарлар