Коронавирус: Қозоғистонда яна 17 та ҳолат қайд этилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирус юқтирган яна 17 киши рўйхатга олинди, дея хабар беради Kazinform coronavirus2020.kzга асосланиб.

«31 март 09:40 ҳолатига кўра, Нур-Султанда 2, Алматида 9, Қизилўрда вилоятида 3, Атирау вилоятида 1, Ақтўбе вилоятида 1, Шимолий Қозоғистон вилоятида 1 одамда коронавирус инфекцияси аниқланди.

«Айни дамда Нур-Султанда 175 киши, Алматида 82 киши, Қарағанди вилоятида 13 киши, Чимкентда 2 киши, Алмати вилоятида 8 киши, Ақтўбе вилоятида 3 киши, Жамбил вилоятида 3 киши, Шимолий Қозоғистон вилоятида 2 киши, Ақмола вилоятида 10, Атирау вилоятида 13, Шарқий Қозоғистон вилоятида 2, Ғарбий Қозоғистон вилоятида 2, Қизилўрда вилоятида 8, Манғистау вилоятида 1, Павлодар вилоятида 1, жами 325 бемор рўйхатда турибди», - дейилган хабарда.

Сўнгги хабарлар