Коронавирусга қарши дори-дармонларнинг 48 фоизи Қозоғистонда ишлаб чиқарилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ҳукумат йиғилишида ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой аҳолини дори-дармон билан таъминлаш тўғрисида ҳисобот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ягона дистрибьютор орқали мамлакат фармацевтика бозорида дори-дармонларни сотиб олиш улуши пул билан ҳисоблаганда 42,4 фоизни ташкил этади. Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг улуши пул билан ҳисоблаганда 17 фоизни ташкил этди ва бозорнинг 39 фоизини натура шаклида таъминлади. Сўнгги йилларда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар экспортининг 4,3 баробар ўсиши кузатилмоқда, шундан 57,2% Россияга ва 32% Қирғизистонга экспорт қилинмоқда», - деди вазир.

Шу билан бирга, маҳаллий фармацевтика ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлашнинг асосий чораси улар билан 10 йилгача узоқ муддатли шартномалар тузишдир.

«2009-2020 йиллар давомида ягона дистрибьюторнинг харидлари асосида 5 042 дона дори-дармон ва тиббий буюмларни етказиб бериш бўйича 88 узоқ муддатли шартномалар тузилди. 10 йил ичида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар қиймати 312,4 млрд тенгедан ошиқ суммага олинди. Ягона дистрибьютор харидларнинг 30 фоизини маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан олади. COVID-19га қарши дори-дармонларининг 48 фоизи мамлакатда ишлаб чиқарилади», - деди А. Цой.

Дори-дармонларни текшириш тезлаштирилди. Дори воситалари ва тиббий буюмларнинг сифатини баҳолаш тартиби 3 иш куни ичида амалга оширилади. Фавқулодда вазиятларда импорт қилинадиган дори-дармон ва тиббиёт буюмларига олиш осонлашди.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар