Қозоғистон авиакомпаниялари 10 ойда 7,1 млн йўловчи ташиган

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон авиакомпаниялари 10 ойда 7,1 млн йўловчи ташиган. Бу ҳақда куни кеча Фуқаро авиацияси қўмитаси маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Қўмита берган маълумотларга кўра, ўтиб бораётган йилда Қозоғистонда авиаташувлар сони рекорд даражада ошган.

«Тугаб бораётган йилда Қозоғистон авиаторларида йўловчи оқими мисли кўрилмаган даражада ошди. 10 ой ичида Қозоғистонлик авиакомпаниялар 7,1 млн йўловчини манзилига етказган. Бу 2018 йилдаги кўрсатгичдан 6%га кўпдир (6,7 млн). ҚР аэропортлари жорий йил 10 ойида 14,8 млн йўловчига хизмат кўрсатган, бу 2018 йил билан таққослаганда 9%га ортиқдир (13,6 млн)», - делинган хабарда.

Сўнгги 7 йилда йўловчилар сони 45 баробар ошгани эътиборга моликдир. ҚР Биринчи Президенти - Елбасынинг «Қозоғистоннинг учинчи модернизация қилиниши: глобал рақобатбардошлик» номли Мурожаатида қўйилган вазифаларни бажариш доирасида жорий йил январь-октябрь ойларида транзит авиа йўловчилар сони 852 мингга етказилди, бу ўтган йил кўрсатгичиларидан 11%га кўпдир (765 минг) ва йил охиригача бу кўрсатгични 1 млн одамга етказиш кўзда тутилмоқда.

Бугунги кунда ICAO (Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти) стандартларига мувофиқ, парвозлар хавфсизлиги бўйича Қозоғистон МДҲ мамлакатлари орасида 74%лик кўрсатгич билан III ўринда турибди. Авиация хавфсизлик даражаси 83%, бу 2009 йилдаги аудит кўрсатгичидан 21%га ортиқ.

Ҳозирда Қозоғистоннинг тўққизта: «Air Astana», «Prime Aviation», «KazAirJet», «SCAT», «Ак «Comlux-KZ», «JetAirlines», «FlyJet.kz», «Euro-AsiaAir» және «Sigma» авиакомпаниялари EASA авторизациясидан муваффақиятли ўтган ва улар Европага парвозларни амалга ошириш ҳуқуқига эга.

Эслатиб ўтамиз, «Очиқ осмон» режими жорий қилиниши натижасида Иордания авиакомпанияларида Қозоғистоннинг 11та аэропортига парвозларни амалга ошириш имконияти пайдо бўлди.

Аввал Баҳрайн авиакомпанияларига Қозоғистоннинг 11та шаҳрининг аэропортига мунтазам рейслар амалга оширишига рухсат берилганини, шунингдек Қозоғистон ва Польша ўртасида янги авиарейслар очилишини хабар қилгандик.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, Қозоғистон авиакомпаниялари ички йўналишларда парвоз қилувчи рейслар чиптасини ўртача 12% арзонлаштирган.

Сўнгги хабарлар