Қозоғистон Президенти «Ауыл» партияси раисини қабул қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев «Ауыл» партияси раиси Али Бектаевни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига ҳавола қилиб.

Учрашувда Али Бектаев Қасим-Жомарт Тоқаевга партия аъзоларининг Миллий жамоатчилик ишончи кенгаши ва Президент кадрлар резервини қуриш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш масалалари бўйича ташаббусларни тўлиқ қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Шунингдек, юртимиз қишлоқ хўжалиги соҳасига моддий ёрдам бериш масаласи муҳокама қилинди. Али Бектаев соҳани тизимли молиялаштириш жараёнини ислоҳ қилиш бўйича таклифларини ўртага солди.

Партия раҳбари Президентнинг қишлоқ хўжалик ерларидан фойдаланиш, экин майдонларини унумли фойдаланувчи хўжаликларга бериш бўйича топшириқларининг долзарблигини таъкидлаб ўтди.

Давлатимиз раҳбарига «Ауыл» партиясининг қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш, олис аҳоли пунктларини ривожлантириш бўйича бирқатор таклифлари билдирилди.

Сўнгги хабарлар