Қозоғистон шимолида Марказий Осиё мамлакатларидан келган 3 минг мигрант меҳнат қилмоқда

None
None
PETROPAVL. Kazinform – Шимолий Қозоғистон вилоятида меҳнат мигрантларга ишлашга рухсатнома бериш ва унинг муддатини узайтириш чет элликларга энг кўп кўрсатиладиган давлат хизматларидан биридир, деб хабар беради Kazinform мухбири.

ШҚВ Полиция департаменти матбуот хизматининг маълумотига кўра, жорий йилда Марказий Осиё мамлакатларидан 3 мингга яқин одам ҳудудга келиб иш топган. Уларнинг аксарияти – 1908 нафари Ўзбекистон фуқароларидир. Шунингдек Озарбайжон ва Тожикистондан иш қидириб келувчилар ҳам оз эмас. Бундан ташқари Молдовия ва Грузия фуқаролари ҳам миграция хизматидан меҳнат рухсатномасини олган.

Полициячиларнинг айтишича, меҳнат мигрантлари асосан қурилиш ва таъмирлаш соҳаларида ишлашади.

Ҳудуддаги меҳнат мигрантлари орасида жами 341 нафар аёл ҳам бор. Улар кўпинча бола парвариши ёки уй хизматкори бўлиб ишламоқда.

Йил бошидан бери миграция хизмати 230 минг атрофида давлат хизматини кўрсатган. Унинг аксар қисми ҚР фуқароларини доимий рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқдир. Жумладан, 63 минг шимолий қозоғистонлик миграция хизматига турар жой маълумотномасини олиш учун келган. 43 минг фуқарога эса паспорт ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар берилган.

Муаллиф: Ақерке Дауренбекқизи

Сўнгги хабарлар