Қозоғистонда 15 мингга яқин чет элликлар ишлайди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 1 апрель ҳолатига кўра, Қозоғистон Республикаси ҳудудида маҳаллий ижро этувчи органларнинг рухсати билан 14 794 нафар чет эллик фуқаролар меҳнат қилмоқдалар, деб хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигига таяниб.

Чет эл ишчи кучини жалб қилиш учун берилган рухсатномалар орасида қуйидаги тоифалар мавжуд: биринчи тоифа - 648 (менежерлар ва уларнинг ўринбосарлари), иккинчи тоифалар - 3 240 (бўлим бошлиқлари). Жалб қилинган ишчи кучининг асосий қисми учинчи (мутахассислар) ва тўртинчи (малакали ишчилар) тоифаларига тегишли - мос равишда 7 397 киши ва 491 киши. Шунингдек, мавсумий ишларга – 1 329 киши, корпоратив – 1 689 киши жалб қилинган.

Айни пайтда, Қозоғистонда чет эл ишчи кучидан фойдаланадиган 1 641 иш берувчи мавжуд. Уларда 489 мингга яқин Қозоғистон фуқароси ишлайди, бу умумий ишчилар сонининг 97 фоизини ташкил этади.

Хорижий ишчи кучлари асосан: Хитой – 3 617 киши, Туркия – 1 490 киши, Ҳиндистон – 1 098 киши, Буюк Британия - 947 киши, Ўзбекистон – 1 369 киши.

Эслатиб ўтамиз, ички меҳнат бозорини ҳимоя қилиш мақсадида Қозоғистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳар йили чет эл мутахассисларини мамлакатга жалб қилиш квотасини белгилайди.

2021 йилда квота ишчи кучининг 0,31 фоизини ёки 29,3 мингтани ташкил этади.


Сўнгги хабарлар