Қозоғистонда 2 бемор коронавирусдан даволаниб чиқди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда икки бемор коронавирусдан даволаниб касалхонадан чиқарилади. Бу ҳақда Қозоғистон ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазири Даурен Абаев «Хабар 24» телеканалининг жонли эфирида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Брифингни яхши янгиликлар билан бошламоқчимиз. Икки бемор коронавирусдан даволанишди. Энди улар якуний синовларни топширишмоқда. Улар эртага касалхонадан чиқарилади. Бу бизнинг коронавирусга қарши курашдаги илк ғалабамиз. Асосийси шу. Биринчидан, бу шифокорларнинг фидокорона меҳнатининг натижасидир. Шунинг учун ҳукумат ва барча қозоғистонликлар номидан тиббиёт ходимларига ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ходимларига миннатдорлик билдиришга ижозат бергайсиз. Ҳар қандай мутахассис учун энг муҳими, уларнинг ишларининг натижаларини кўришдир. Бу натижа умид ва куч бағишлайди», - деди Даурен Абаев.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар