Қозоғистонда чигирткага қарши кураш бошланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Агросаноат комплекси бўйича давлат назорати қўмитаси раиси Алмабек Марс мамлакатда чигирткага қарши кимёвий ишлов бериш ишлари тўғрисида гапириб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳозирда Жамбил ва Туркистон вилоятларида Марокаш чигирткаларига қарши кимёвий чоралар якунланди. 2020 йил 28 май ҳолатига ишлов берилган экин майдони 66,72 минг гектарни ёки прогноз қилинган ҳажмнинг 71,09 фоизини ташкил этади. Илмий-тадқиқот ишлари давом этмоқда. Алмати, Жамбил, Қарағанди ва Павлодар вилоятларида Италия прусига қарши чоралар кўрилмоқда», - деди қўмита раиси.

Унга кўра, бошқа ҳудудларда чигиртка зараркунандалари аниқлангандан кейин кимёвий тозалаш бошланади.

Алмабек Марснинг сўзларига кўра, Африкада сўнгги 25 йил ичидаги энг катта чигиртка кўчиши ҳозирда давом этмоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳам ҳашаротлар фаолияти экинларнинг йўқ қилинишига ва ҳайвонларнинг нобуд бўлишига, шунингдек, кўплаб мамлакатларда оммавий очарчиликка олиб келиши мумкинлигидан хавфсирамоқда.

БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотига кўра, чигирткаларнинг тарқалиши Африканинг кўп қисмида очарчиликка олиб келиши мумкин. Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон ва Жануби-Шарқий Осиёдаги бошқа мамлакатларда чигирткаларнинг мисли кўрилмаган миграцияси кузатилди.
Сўнгги хабарлар