Қозоғистонда қаҳратон совуқда одамларни бепул ташиган журналист олқишга сазовор бўлди

None
None
QOSTANAI. Kazinform - Аёзли кун автобус бекатларида тўхтаб, одамларни бепул ташиган костанайлик журналистга миннатдорчилик билдирилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Шу кунларда Қостанай вилоятида ҳаво ҳарорати -38 даражагача пасайди. Натижада, кўчада автомобиллар юрмасдан, автобуслар ўтолмай қолди. Бироқ, баъзи ҳайдовчилар кўчада қолиб кетган кекса одамларни ва аёлларни уйларига бепул элтиб қўймоқда. Улардан бири Жуматай Какимжоновга ижтимоий тармоқларда кўпчилик миннатдорчилик билдирмоқда.


«Бугун эрталаб соат 8 лар атрофида автобус кутиб тургандим. Жамоат транспорти 15-20 дақиқага кечикяпти. Бир пайт автобус бекати олдига КИА русумли автомобил тўхтаб, марказга бепул элтиб қўйишини айтди. Таклифни қабул қилдик ва тўрт одам машинага ўтирдик. Йўлда Жуматайнинг маҳаллий газетада ишлашини билиб олдик. Бизни керакли жойга олиб боришди. Бундай ўғилни тарбиялаган ота-оналарга катта раҳмат», - дейди шаҳар аҳолиси Бауржан Абулов.

Жуматаи Какимжанов - вилоят «Қостанай таңы» газетаси директорининг ўринбосари. У ҳайдовчиларни аёзли кунда кўчада қолиб кетган одамларни бепул элтиб қўйишга чақирмоқда.


Муаллиф: Қасқирбай Қойшиманов

Сўнгги хабарлар