Қозоғистонда қишлоқ шифохоналарига 24 та кўчма тиббиёт комплекси топширилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазирининг ўринбосари Ерали Тоғжанов Қозоғистон шимолидаги тўртта ҳудуднинг туман касалхоналари ходимларига маҳаллий компаниялар ишлаб чиқарган 24 та кўчма тиббиёт комплексини топширди, деб хабар беради Kazinform primeminister.kz сайтига таяниб.

Бош вазир ўринбосари Е.Туғжанов ўзининг қутлов нутқида Давлат раҳбари ва Ҳукумат номидан мамлакатнинг барча тиббиёт ходимларига қилган меҳнати учун самимий миннатдорлик билдирди. Мамлакат раҳбарияти сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш учун касалхоналарни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш чоралари кўрилганлигини таъкидлади.

Кўчма тиббиёт комплекслари маҳаллий автотранспорт воситалари асосида қурилган ва жойларда фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказишнинг кенг доираси учун мўлжалланган. Комплексларнинг ҳар бири рақамли ускуналар билан жиҳозланган 7 та ихтисослашган хонадан иборат: умумий қабул хонаси, умумий амалиёт шифокори, таҳлил майдони, дорихона, функционал диагностика тестлари, акушер-гинеколог хонаси, рентгенология хонаси.

Бундан ташқари, кўчма тиббиёт марказида қўрғошин билан қопланган махсус хона мавжуд бўлиб, рентген ва флюорография текшируви хавфсиз бажарилиши мумкин. Имконияти чекланган инсонлар учун - пандус-лифт ҳам мавжуд.

Ушбу комплекслар туман марказларидан 100 км узоқликда жойлашган овул туманларида юқори даражада тиббий хизмат кўрсатишни таъминлайди.

Жорий йилнинг 23 октябригача Қозоғистон вилоятлари 100 та кўчма тиббиёт комплекслари билан таъминланади. Ўз навбатида тиббиёт ходимлари давлат томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани учун миннатдорлик билдирди. Бундай мажмуалар туфайли шифокорлар овул аҳолисига сифатли ёрдам кўрсатиши ва Қозоғистон фуқароларининг соғлиғи ва умр кўриш давомийлигини яхшилашлари мумкин.




Сўнгги хабарлар