Қозоғистонда коронавирус инфекцияси аломатлари бор 1799 та пневмония ҳолатлари қайд этилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ўтган кун давомида коронавирус инфекцияси аломатлари бор 1799 пневмония ҳолатлари ва 17 та ўлим ҳолатлари қайд этилди, дея хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Telegram каналига таяниб.

Вазирлик маълумотларига кўра, 1 августдан бери беморларнинг сони 8054 га етди, 86 киши вафот этган.

«ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар куни коронавирус ҳақида маълумотларни эълон қилади. Барча маълумотлар вазирликнинг расмий веб-сайтида ва бўлимнинг ижтимоий тармоқларда тарқатилади. Хусусан, беморларнинг умумий сони, ўлим ва жамиятдаги муҳим воқеалар расмий манбалар орқали зудлик билан эълон қилинади. Минтақалардаги вазият тўғрисидаги маълумот Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили томонидан ҳафталик брифингда тақдим этилади», - дейилади вазирлик хабарида.
Сўнгги хабарлар