Қозоғистонда коронавирусдан соғайганларни санаторийларда реабилитация қилиш таклиф қилинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Атамекен миллий тадбиркорлар палатаси коронавирус ва пневмония билан оғриб, соғайган беморлар учун санатория ва болалар лагерларида реабилитация курсларини ўтказиш таклифи билан чиқди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Бизнинг реабилитация қилиш бўйича таклифимиз Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қўллаб-қувватланди, ушбу таклиф ҳозирда амалга ошириш босқичида турибди. Яъни, коронавирус инфекцияси ёки пневмонияга чалинган одамлар санаторияларда реабилитация қилиниши мумкин», - деди Қозоғистон Республикаси Атамекен миллий тадбиркорлар палатаси бошқаруви раисининг ўринбосари Юлия Якупбаева.

Унинг айтишича, бунга нафақат санаторийлар балки, бошқа профилакторийларни ҳам жалб қилиш мумкин.

«Нафақат санаторийларга, балки турар жойларга, болалар лагерларига ҳам юбориш мумкин, аммо бу қай йўсинда амалга оширилишини кўриб чиқиш лозим», - дея тушунтирди Юлия Якупбаева.

Унинг сўзларига кўра, бу туристик соҳани қўллаб-қувватлаш ва қийин даврда бизнес учун ҳеч бўлмаганда бир оз даромад олиш учун хизмат қилиши мумкин.
Сўнгги хабарлар