Қозоғистонда валюта айрбошлаш шаҳобчалари ишлаш тартиби ўзгаради

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда валюта айрбошлаш шаҳобчалари 1 апрельдан бошлаб янгича тартибта иш олиб боради, деб хабар беради Kazinform мухбири ҚР Миллий банкига ҳавола қилиб.

Миллий банк «Қозоғистон Республикасида нақд чет эл валютаси билан айрбошлаш операцияларини ташкил этиш қоидаларига ўзгартириш киритиш тўғрисида» қарор қабул қилган. Янги қоидаларга асосан, ВАШ энг паст устав капитали Нур-Султан, Алмати, Чимкент шаҳарларида ва вилоят марказларида 100 миллион тангани ташкил этиши лозим.

Шунингдек, нақд пул айрбошлаш операцияларини амалга ошириш учун ҳар бир ВАШ ўз ҳисобида ёки шаҳобча кассасидаги танга ёки чет эл валютаси блан ҳисоблаганда, унинг камида 100%ини ташкил қилувчи тоза қуйма олтин бўлишини таъминлаши лозим.

«Аслида ушбу ўзгаришлар 2020 йил 1 январидан кучига кириши лозим эди. Аммо қўшимча ўзгартиришга мувофиқ, Нур-Султан, Алмати ва Чимкент шаҳарларида ушбу норма 2020 йил 1 апрелидан, вилоят марказлари ва вилоят аҳамиятига эга шаҳарларда 1 июлдан эътиборан кучига киради», - дея изоҳ берди Миллий банк нақд пул айланмаси департаменти директори Жомарт Қажимуратов.

Шунингдек, янги қоидага асосан, валюта айрбошлаш шаҳобчалари 1 апрелдан бошлаб 9:00дан 20:00гача ишлайдиган бўлди.

Жомарт Қажимуратовнинг таъкидлашича, ушбу норма шаҳобча мижозларининг хавфсизлигини таъминлаш учун киритилмоқда.

Қозоғистон чегарасидан ўтиладиган аэропортлар, темир йўл вокзалларида эса ВАШ сутда давомида ишлайди. Бундан ташқари, биринчи тоифага кирувчи йирик савдо марказларида иш вақти 9:00-22:00 деб белгиланган.

«Шунингдек, янги қоидага кўра, айрбошланадиган валюта ҳажми эквивалентда 500 минг тангадан ошмаслиги лозим», - деди Жомарт Қажимуратов.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар