Қозоғистонда йил бошидан буён кўп болали оилалар 210,2 млрд тенге нафақа олишди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - 2021 йилнинг январидан сентябригача, шу жумладан, кўп болали оилаларга 210,2 млрд тенге давлат нафақалари тўланди. Ўртача 443,5 минг оила қамраб олинди.

Хусусан, сентябр ойида 415,3 минг оилага умумий қиймати 21,8 млрд тенге олишди, деб хабар беради Kazinform Қозоғистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига асосланиб.

Вояга етмаган 4 ёки ундан ортиқ болалари ёки 23 ёшгача бўлган кундузги талабалари бўлган оилалар, даромадидан қатъи назар, ушбу давлат нафақасига мурожаат қилишлари мумкин.

Тўлов миқдори болалар сонига қараб фарқланади ва 2021 йилда 46 760 тенге (4 бола), 58 457 тенге (5 бола), 70 154 тенге(6 бола), 81 852 тенге (7 бола), 93 344 тенге(8 бола), 105 012 тенге(9 бола), 116 680 тенге(10 бола), 128 348 тенге(11 бола), 140 016 тенге(12 бола), 151 684 тенге(13 бола), 163 352 тенге(14 бола), 175 020 тенге(15 бола), 186 688 тенге(16 бола ) ёки ҳар бир бола учун 11 668 тенге.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда кам таъминланган ва кўп болали оилаларни қўллаб-қувватлашнинг учта асосий йўналиши доирасида, даромадлари ҳисобга олинмаган ҳолда, кўп болали оилаларга янги давлат нафақаси шу йилнинг 1 январидан жорий этилган эди.

Сўнгги хабарлар