Қозоғистонлик таэквондочи Черногория турнирининг олтин медалини қўлга киритди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик таэквондочи Жансель Дениз Черногория пойтахти Подгорица шаҳрида ўтказилган «Montenegro Podgorica Оpen 2021» халқаро турнирида олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Миллий олимпия қўмитасига таяниб хабар беради.

G-1 синфидаги мусобақада дунёнинг турли мамлакатларидан 200 дан ортиқ иштирокчи қатнашди.

73 кг вазн тоифасида финалда Жансель Дениз Туркия спортчиси билан учрашди. Қўшимча раундда қозоғистонлик «олтин очко» ни қўлга киритди, 2: 0.

Сўнгги хабарлар