Қозоғистонлик талабалар WorldSkills бўйича Евроосиё чемпионатида 7 медални қўлга киритишди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон миллий терма жамоаси WorldSkills стандартлари бўйича Евроосиё чемпионатида етти медал олишга муваффақ бўлди. Қозоғистон коллежларининг энг яхши талабаларидан иборат жамоа 2 та кумуш ва 5 та бронза медалларини қўлга киритди.

Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Таълим ва фан вазирлиги матбуот хизматига асосланиб хабар беради.

WorldSkills бўйича Евроосиё чемпионати 7 июндан 23 июлгача онлайн тарзда ўтказилди. Қозоғистонлик талабалар Россия, Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Арманистон, Беларусь, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистонлик тенгдошлари билан беллашдилар.

«Бу йил Евроосиё чемпионатини ташкил этишда иштирок этган барча мамлакатлар иштирок этишди. Улар платформалар яратдилар ва иштирокчиларни зарур жиҳозлар билан таъминладилар. Евроосиё чемпионатининг мақсади миллий кадрлар тайёрлаш тизимини янада кенгайтириш учун янги кўникма ва тажриба алмашишдир «, - деди Қозоғистон Таълим ва фан вазирлиги Техник ва касб-ҳунар таълими департаменти директори Насимжон Оспанова.

Терма жамоа Евроосиё чемпионатида 9 та йўналиш бўйича қатнашди. Натижада, қозоғистонлик талабалар «Электромонтаж ишлари», «Графика дизайни», «Сартарошлик», «Сувоқ ва безак ишлари», «Бизнес учун дастурий ечимлар», «Қандолат маҳсулотлари» ва «Мода технологиялари каби 7 йўналишда совринларни қўлга киритишди».

Терма жамоанинг Евроосиё чемпионатида иштирок этиши WorldSkills халқаро ҳаракатини ривожлантириш ва тарғиб қилиш бўйича тажриба алмашишга ёрдам беради. Шунингдек, бу кадрлар тайёрлашнинг глобал тенденцияларини ўрганишга, маҳаллий техник ва касб-ҳунар таълими тизимининг рақобатбардошлигини оширишга имкон беради.

Таъкидлаш жоизки, WorldSkills халқаро ҳаракатининг мақсади ишчи касбларини тарғиб қилиш ва касбий тайёргарлик стандартларини кўтаришдир. Қозоғистон WorldSkills ҳаракатига 2014 йилда қўшилган. Ўшандан бери терма жамоа халқаро мусобақаларда фаол иштирок этиб келмоқда. Етти йил давомида Қозоғистон 50-ўриндан 14-ўринга кўтарилиб, халқаро рейтингдаги ўрнини мустаҳкамлади.


Сўнгги хабарлар