Қозоғистоннинг коронавирусга қарши вакцинаси барча талабларга жавоб беради

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Дунёнинг барча мамлакатлари ўткир вирусга қарши вакцинани ишлаб чиқаришга урунмоқда. Бугунги кунда бир нечта мамлакатлар олимлари вакцинани ишлаб чиқиб синовдан ўтказишмоқда. Улар орасида Қозоғистон олимлари ҳам бор, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистон олимлари коронавирусга қарши вакцинани ишлаб чиқаришга март ойи охирида киришишди. ҚР Таълим ва фан вазирлиги Фан қўмитаси қошидаги Биологик хавфсизлик илмий-тадқиқот институтининг илмий ишлар ва тижоратлаштириш бўйича ўринбосари, ветеринария фанлари доктори Ерғали Абдирайимовнинг айтишича, Қозоғистоннинг коронавирусга қарши вакцинаси барча талабларга жавоб беради.

«Институтимиз олимлари коронавирусга қарши вакцинани яратишга март ойининг охирларида киришди. Биринчи вакцина 9 майда тайёр бўлди. Шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотида биринчи номзод вакцинамиз рўйхатга олинган ва клиникадан олдин текширувдан ўтган. Июль ойи охирида олинган натижаларга кўра, у зарарсизлиги, пирогенлиги, иммуногенлик ва бошқа параметрлар бўйича халқаро ва Қозоғистон фармакопея талабларига тўлиқ жавоб беради», - деди Е.Абдирайимов.

Унинг айтишича, вакцина клиник текширувдан сўнг рўйхатдан ўтказиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигига юборилади.

Мутахассиснинг фикрига кўра, кенг тарқалган коронавирусга қарши вакцинани тайёрлаш вақти клиник тадқиқотлар билан белгиланади.

«Вакцинанинг нархи ҳақида гапиришга ҳали ерта. Умуман олганда, бугунги кунда вакциналарни ишлаб чиқариш технологияси ва талаблари маълум. Ҳозирги вақтда турли мамлакатлар олимлари ўзларининг имкониятлари ва ноу-хауларидан фойдаланмоқдалар, шунинг учун маълум бир мамлакатда вакцина ҳақида унинг тўғри ёки нотўғри эканлигини айтиш мумкин эмас», - деди фан доктори.

Сўнгги хабарлар