Қозоқ дипломатияси кўп асрлик тарихга эга - Жозеп Боррель

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Буюк даштнинг доно дипломатиясининг вориси, қозоқ дипломатияси кўп асрлик тарихга эга. Бундай фикрни Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррель «Қозоғистон Республикаси замонавий халқаро муносабатлар тизимида» халқаро конференцияси чоғида билдирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугун Қозоғистон дипломатик хизмати ўзининг 30 йиллигини нишонламоқда. Қозоқ дипломатияси кўп асрлик илдизларга эга. Улар Буюк Даштнинг доно дипломатиясининг меросхўрларидир. Ана шу илдизлар туфайли Европа ва Осиё чорраҳасида жойлашган дунёдаги энг йирик давлатлардан бирини сақлаб қолишнинг уддасидан чиқилди», — деди Жозеп Боррель.

ЕИ вакили маҳаллий дипломатлар Қозоғистонни суверен, тинч ва очиқ давлатга айлантириш учун тинимсиз меҳнат қилаётганини таъкидлади.

«Бу геосиёсий жиҳатдан, айниқса денгизга чиқа олмайдиган географик маконда жойлашган давлатлар учун қийин. Ўтган 30 йил ичида Қозоғистон халқаро ҳамжамиятнинг фаол ва нуфузли аъзоси сифатида мустаҳкам ўрин эгаллади. Қозоғистон ядро қуролини тарқатмаслик ва ядросиз дунё учун ҳаракатнинг фаол тарафдорларидан бири, Марказий Осиёдаги етакчи давлат, Европа Иттифоқининг ишончли ва дўстона ҳамкоридир. Европа Иттифоқи номидан Қозоғистон ва унинг дипломатларини чин қалбимдан табриклайман ва сизга кўп йиллар давомида муваффақият, фаровонлик ва тинч тараққиёт тилайман», — деди ЕИ бош дипломати.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар