ҚР Хавфсизлик кенгаши раиси Асет Исекешевни қабул қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Хавфсизлик кенгаши раиси Нурсултон Назарбоев Президент ёрдамчиси - Хавфсизлик кенгаши котиби Асет Исекешевни қабул қилди, дея хабар беради Kazinform elbasy.kz сайтига таяниб.

Учрашувда Президент янгича вазиятдаги Хавфсизлик Кенгаши ишининг муҳимлигини таъкидлади. Хавфсизлик Кенгаши миллий хавфсизлик, мудофаа, қонун ва тартибни таъминлашда муҳим аҳамиятга эгалиги қайд этилди.

Ўз навбатида, А.Исекешев Хавфсизлик Кенгашининг коронавирус эпидемияси ва иқтисодий хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ инқирозга қарши чораларни амалга ошириш тўғрисидаги қарорлари бажарилиши тўғрисида ҳисобот берди.

Бундан ташқари, Қозоғистон Биринчи Президентига мамлакатдаги ҳуқуқ-тартиботнинг ҳолати, ҳарбий, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва махсус давлат идоралари фаолияти билан боғлиқ масалалар, шунингдек, мудофаа саноатини ривожлантириш истиқболлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Сўнгги хабарлар