ҚР Президенти БМТ ташкиллаштирган форумда иштирок этади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев бугун «COVID-19 даври ва ундан кейинги даврда ривожланишни молиялаштириш» мавзусидаги олий даражадаги форумда иштирок этади. Бу ҳақда Қозоғистон Президентининг матбуот котиби Берик Уали Facebook саҳифасида маълум қилди.

«БМТ томонидан ташкил этилажак ушбу тадбир видеоконференция шаклида ўтказилади. Давлат раҳбари ҳозирда Қозоғистон раислик қилаётган Денгизга чиқиш имконияти бўлмаган ривожланаётган давлатлар гуруҳи номидан чиқиш қилади.

Сессияда, шунингдек, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Канада Бош вазири Жастин Трюдо, Германия канцлери Ангела Меркель, Франция Президенти Эммануель Макрон, Япония Бош вазири Шиндзо Абэ ва бошқа давлат ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари чиқиш қилиши кутилмоқда.

Форум Нур-Султан вақти билан соат 18.00да webtv.un.org орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Сўнгги хабарлар