Марказий Осиёда бир суткада тўрт марта ер силкиниши бўлди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Таълим ва фан вазирлиги қошидаги сейсмологик тажрибалар ва услубий экспедициясининг сейсмик станциялари тармоғи 2020 йил 29 март куни соат 20:28:27да зилзилани қайд этди, дея хабар беради Kazinform.

Зилзила эпицентри Алматидан 362 км масофада, Хитой ҳудудида жойлашган. Зилзиланинг энергетик синфи 9.3. MPV магнитудаси 4.1. Координатлари 39.97 ° шимолий кенглик, 77.42 ° шарқий узунлик», - дейилади хабарда.

Шундай қилиб, қозоғистонлик сейсмологлар бир кунда тўртта зилзилани қайд этишди. Сўнгги зилзила Хитойда бўлган. Аввалроқ, яна бир зилзила Хитойда (Алматидан 647 км масофада, MPV магнитудаси 4.3) ва Қирғизистонда иккита зилзила (Алматидан 390 ва 393 км, MPV магнитудаси 4.3 ва 4.9) бўлган.

Сўнгги хабарлар