Нур-Султан автобусларида йўл ҳақини банк картаси орқали тўлаш мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - 18 октябрдан бошлаб Нур-Султандаги бир нечта жамоат транспорти йўналишларида йўл ҳақи ҳар қандай иккинчи даражали банк картаси билан тўланиши мумкин, деб хабар беради Kazinform.

CТS маълумотларига кўра, бу янгилик пилот режимда ишга туширилади ва 31 октябргача давом этади.

«Сиз ВИSА ва Mastercard, шунингдек NFC билан жиҳозланган смартфон билан тўлашингиз мумкин. Уларни тщлов учун валидатор ёнидаги махсус терминалга теккизиш кифоя «, - дейилади компания хабарида.

Эслатиб ўтамиз, пилот лойиҳа 61-сонли учта шаҳар автобусларида, шунингдек шаҳар атрофига қатнайдиган 309, 310, 315-йўналишларида амалга оширилади. Автобуслар махсус идентификация стикерлари билан ажралиб туради.

Банк картаси орқали тўлашда йўл ҳақи нархи ўзгармайди.

Пилот лойиҳа банк картаси орқали йўл ҳақи тўлаш валидаторларини синовдан ўтказишга имкон беради. Кейинчалик бу хизмат барча автобусларда мавжуд бўлади.


Сўнгги хабарлар