Пандемия руҳий саломатлик муаммоларини олдинги ўринга чиқарди – ЖССТ вакили

None
None
ALMATY. Kazinform - Алматида Қозоғистон, Россия, Туркия, Ўзбекистон, Қирғизистон, Болгария ва бошқа мамлакатларнинг психиатрия ва психология соҳасидаги мутахассислари иштирокида «Руҳий саломатлик ва CОVID -19» халқаро илмий -амалий конференцияси бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Қозоғистондаги ваколатхонаси раҳбари, доктор Кэролайн Кларинваль конференция делегатларига табрик сўзларида руҳий саломатлик дунёдаги энг катта ҳал қилинмаган соғлиқ муаммоларидан бири эканлигини таъкидлади.

«Биз руҳий саломатлик ҳақида жуда узоқ вақт жим турдик ва CОVID-19 пандемияси бу муаммони янада кучайтирди ва уни эътиборсиз қолдириб бўлмайдиган соғлиқни сақлаш масалаларининг олдинги қаторига чиқарди «,- деди у.

Доктор Кэролайн Кларинваль, шунингдек, «руҳий саломатлик муаммолари ёши, жинси, миллати ёки ижтимоий мавқеидан қатъи назар, ҳар бир кишига таъсир қилиши мумкинлигини, шу сабабли, руҳий саломатлик масаласини турли даражаларда кўтариш муҳим ва зарур: уйда, ишда, мактабда, чунки бу ҳаммамизга тегишли», - эканлигини таъкидлади.

ЖССТ Қозоғистон ваколатхонаси раҳбарининг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда ЖССТ Европа минтақасида 150 миллиондан ортиқ одамларда руҳий саломатлик бузилиши кузатилмоқда ва ҳамма ҳам ўз вақтида мутахассислардан ёрдам олиш имкониятига эга емас. Руҳий соғлиқни сақлаш соҳасидаги мавжуд камчилик ва муаммоларни бартараф этиш учун ЖССТ руҳий саломатлик бўйича умумевропа коалициясини тузди.

Фото: astanatimes.cоm

Муаллиф: Aрайлим Мурат

Сўнгги хабарлар