Павлодарда камида 3 минг йил аввал ясалган кўзалар топилди

None
None
PAVLODAR. Kazinform – Павлодар вилояти Железин тумани Башмачное овулида сув қувирини ётқизиш учун қазилаётган траншеядан ўта ноёб кулолчилик буюмлари топилди, деб хабар беради Pavlodarnews.kz.

«Мен ишчилар билан суҳбатлашганимда, улар бу буюмлар 1- 3 метр чуқурликдан топилганлигини айтишди. Ҳар 5- 7 метр жойдан 5-6 та кўза бўлаклари топилган. Баъзилари синган ҳолда топилди. Баъзилари ердан олинганида синиб кетган. Кўзаларнинг ҳар бир қисмида расмлар мавжуд. Ўша расмларга қараб 13 тасини йиғамиз ва вилоят музейига топширамиз. 4 та кўзани археологлар олиб кетишди. Бутун топилган кўзаларнинг умумий сони 4-5 дона», - деди овул ҳокими Меруерт Молдағулова.



Топилмаларни «Margulan Centre» илмий маркази ва Г.Н.Потанин номидаги Павлодар вилоят музейининг Ertis музейи археологлари илмий жамоаси атрофлича ўрганиб чиқишди.

Ушбу ноёб экспонатлар минтақада биринчи марта топилган. Олимларнинг таъкидлашича, ушбу кўзалар бронза даврига тегишлидир.




Сўнгги хабарлар