Пойтахтимизда Марказий Осиёдаги энг катта масжид қурилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султан ҳокими Алтай Кўлгинов Қабанбай батыр ва Мангилик Ел шоҳ кўчалари оралиғида барпо этилаётган масжиднинг қурилиш ишлари билан танишди, деб хабар беради Kazinform шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматига ҳавола қилиб.

Нафақат республика, балки бутун Марказий Осиёдаги энг катта масжид ҚР Биринчи Президенти - Елбасы Нурсултан Назарбоев ташаббуси билан бирпо қилинмоқда. 30 минг одамга мўлжалланган Масжид қурилишига турк компанияси ҳомийлик кўрсатмоқда.

Масжид миноралари 130 метр, асосий гумбазининг баландлиги 88,2 метрдан ошади. Шаҳар ҳокимлиги айни пайтда масжидга инженер тармоқлари ва коммуникациялар тортишни лойиҳалаш ишларини олиб бормоқда.








Сўнгги хабарлар