Президент Ливандаги Қозоғистон фуқаролари хавфсизлигини таъминлашни буюрди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди Байрутдаги портлаш ҳақида изоҳ берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ливаннинг Байрут шаҳри портида бир нечта ҳалокатли портлашлар бўлди. Шаҳар инфратузилмаси бузилган, қурбонлар бор. Портлаш ҳақида маълумот олгандан сўнг, президент Қасим-Жомарт Тоқаев Ташқи ишлар вазирлигига Ливандаги Қозоғистон фуқароларининг хавфсизлигини таъминлашни буюрди», - деди Мухтар Тлеуберди ТИВ веб-сайтида эълон қилинган баёнотида.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Ливандаги консулликда Қозоғистоннинг 113 фуқароси рўйхатга олинган.

«Бизнинг дипломатларимиз улар билан алоқада, қозоғистонликлар орасида жабрланганлар йўқ. Маълумки, портлашда дипломатик ваколатхона идораси ҳам зарар кўрган. У яқин вақт ичида тикланади. Бизнинг ходимларимиз ва уларнинг оилалари жабрланмаган. Маълумки, Ливанда БМТнинг тинчликпарвар контингенти мавжуд. Унинг таркибида 120 нафар қозоқ аскари бор. Ҳозир улар ротация қилинмоқда ва куни кеча қозоғистоник тинчликпарварлар хизмат жойига хавфсиз этиб олишган», - деди вазир.

Портлаш Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигининг Ливандаги дипломатик ваколатхонаси биносига зарар етказган. Портлаш пайтида дипломатик ваколатхона ходимлари иш куни тугагани сабабли иш жойларини тарк этишган.

Консул иш жойида қолган ва портлашда кичик жароҳат олган.
Сўнгги хабарлар