Президент махсус вакили бошчилигидаги Қозоғистон делегацияси амалий ташриф билан Афғонистонга борди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Президентининг халқаро ҳамкорлик бўйича махсус вакили Ержан Қазихан бошчилигидаги Қозоғистон делегацияси амалий ташриф билан Кобулга борди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлигига асосланиб хабар беради.

Ташриф давомида Қозоғистоннинг Афғонистон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиши, савдо -иқтисодий алоқаларни тиклаш масалалари муҳокама қилинади.

Қозоғистон Афғонистон халқига гуманитар ёрдамни янада кенгайтиришда БМТ агентликлари билан ҳамкорлик қилиш ниятида.


Сўнгги хабарлар