Шторм ҳақида огоҳлантириш: Қозоғистоннинг бирқатор вилоятида қалин туман тушади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Юртимизнинг бирқатор ҳудудида қалин туман тушиши сабабли шторм ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДК матбуот хизматига ҳавола қилиб.

11 декабрь куни Ақмола вилоятининг катта қисмида туман тушиб, айрим жойларда йўллар яхмалак бўлиши мумкин. Кўкшетау шаҳрида ҳам туман сақланади.

Шунингдек, 11 декабрь куни Нур-Султан шаҳрида, Қостанай ва Шимолий Қозоғистон вилоятларида туман тушади.

11-13 декабрь куни Қизилўрда вилоятининг айрим жойларида туман тушади, йўлларда яхмалак сақланади.

Сўнгги хабарлар