Туркистон вилоятида коронавирусдан соғайиб чиққан 86 ёшли отахон шифокорларни дуо қилди

None
None
TURKISTAN. Kazinform – Туркистон вилояти Байдибек туманида пандемияга қарши кураш кучайтирилиши натижасида туманда ҳозирги вақтда беморларнинг 80 фоизи соғайиб чиққан, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Беморлардан бири Каримжон Сайдов шифокорларга миннатдорчилик билдирди. 86 ёшли қария 81 ёшли рафиқаси билан касалхонага ётқизилган. Уларга COVID-19 ва икки томонлама пастки пневмония ташхиси қўйилган ва қаттиқ тиббий назорат остида бўлган. Эр-хотин 14 кунлик даволанишдан сўнг соғайиб чиқди ва отахон шифокорларга миннатдорчилик билдирди.



Отахон ва онахон уйига юборилди.

Таъкидлаш жоизки, Байдибек тумани марказий касалхонасида нафақат маҳаллий аҳоли, балки қўшни туманлардан келган беморлар ҳам даволанмоқда. Улар орасида Кентау, Ордабаси, Созақ ва Тулкибас туманлари аҳолиси ҳам бор.
Сўнгги хабарлар