Туркистонда кўп қаватли уйларга илк маротаба газ берилди

None
None
TÚRKİSTAN. Kazinform – Туркистон шаҳри «Самал» микрорайонидаги тўртта кўпқаватли уйга газ берилиб, 64 ҳонадоннинг оғири енгиллашди, деб хабар беради Kazinform ҳудудий коммуникациялар хизматига ҳавола қилиб.

Вилоят ҳокими ўринбосари Мейиржан Мирзағалиев аҳоли билан учрашиб, уларни табриклади.

«Ушбу кўпқаватли уйларга газ қувури 5 йил муқаддам тортилганди. Маълум сабабларга кўра охирига етказилмаган масала энди ўз ечимини топди. Вилоят раҳбари Ўмирзақ Шўкеевнинг кўрсатмалари бўйича, бугунги кунда газлаштириш ишлари тизимли равишда амалга оширилмоқда. Умуман, газ билан таъминлаш ишлари 11 босқичдан иборат. Бугунги кунда 7-чи навбати муваффақиятли амалга оширилди», - деди Мейиржан Мирзағалиев.



Навбат доирасида вилоятда жами 104 кўпқаватли уйга газ берилган. Яқин кунларда яна 150та уйни газга улаш режалаштирилган. Режага кўра, йил охиригача Туркистон ва Кентау шаҳарлари 100 фоиз газ билан таъминланади.





Сўнгги хабарлар