Янги ўқув йилида навбатчи синфлар очилади - Таълим вазири

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бошланғич синф ўқувчилари учун навбатчи синфлар очилади. Бу ҳақда Қозоғистон таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Янги ўқув йилига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Мамлакатдаги санитария ҳолати туфайли ўқув йили 1 сентябрдан умумий масофавий таълим шаклида бошланади. Қарорга биноан иккита истисно мавжуд. Биринчидан, чекка ҳудудлардаги кичик мактаблар, агар эпидемия ҳолати яхши бўлса анъанавий равишда ўқишни бошлашади. Иккинчидан, бошланғич синф ўқувчилари учун ота-оналарнинг илтимосига биноан санитария талабларига қатъий риоя қилган ҳолда навбатчи синфлар очилади», - деди вазир Ҳукумат йиғилишида.

Сўнгги хабарлар