Ўзбекистон ҳукумати COVID-19 вакцинасини олиш имкониятларини кўриб чиқмоқда
Коронавирус эпидемиясининг мамлакатда тарқалишининг олдини олишга бағишланган конференцияда Ўзбекистон Президенти бир қатор давлатларда вирусга қарши препаратларни қидириш бўйича жадал изланишлар олиб борилаётганини, шу жумладан, Россия, Хитой, Ҳиндистон ва Буюк Британияда коронавирус вакцинаси ишлаб чиқарилиши кутилаётганини таъкидлади.
Шу муносабат билан Бош вазир ўринбосари Бекзод Мусаевга бир ҳафта ичида вакциналар сотиб олиш, етакчи олимлар ва тажрибали шифокорлар билан маслаҳатлашиш ва Ўзбекистон аҳолисини эмлаш имкониятларини кўриб чиқиш топширилди.
Эслатиб ўтамиз, шу кунгача Ўзбекистонда 26 804 коронавирус инфекцияси қайд этилган, 17 838 киши соғайган.
Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, COVID-19 ташхиси қўйилган 163 киши вафот этган.
Муаллиф: Мирас Қуандиқов