Ўзбекистонда Александр Македонский қалъаси харобалари топилди

None
None
TАSHKENT. Kazinform – Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилоятидаги «Оқработ» маҳалласида (кичик шаҳарча) Александр Македонский томонидан қурилган қадимий қалъалар топилди, деб хабар беради Kazinform «Xalq so'zi» газетасига таяниб.

Деҳқонобод туманидаги қадим ипак йўлининг шундоққина ёқасида, тарихда муҳим стратегик макон вазифасини бажарган «Оқработ» маҳалласи ҳудудида жойлашган қалъа харобалари Александр Македонский билан боғлиқлиги маълум бўлди.

Аниқланишича, ўз вақтида Марказий Осиёга юриш қилган Македонский қишни Деҳқонободда ўтказган, ўзи ва аскарлари учун грек услубидаги бир қалъа қурдирган.

«Ушбу қалъа асрлар ўтиши билан анчайин чўккан ва ҳозирда унинг маълум бир қисми ер устида қолган», – дейди Республика маънавият ва маърифат маркази Деҳқонобод туман бўлинмаси раҳбари Ренат Қўзибоев.

Маҳаллий аҳолининг айтишича, бу харобалар рус императори Николай II томонидан кенгайтирилиб, қайта таъмирланган.



Дарҳақиқат, ушбу тарихий ҳудуд ўтмишдаги ҳукмдорлар томонидан қадрланган, ҳар бири маълум муддат қишлаган. Жумладан, Кушон империяси ҳукмдорлари, буюк саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳам Деҳқонободда ўз қароргоҳларига эга бўлишган.

Маҳаллий тарихчилар ва ўзига хос архитектурасига кўра Македонский қалъаси дея тахмин қилинаётган маскан ҳали тўлиқ ўрганилмаган.
Сўнгги хабарлар